Календарь открытых писем в 2039 год

Выберите месяц: Январь Февраль Март Апрель Май Июнь Июль Август Сентябрь Октябрь Ноябрь Декабрь
Или выберите другой год


Последнее письмо в Январь 2039 года. Из 2018-06-13 в 2039-01-13
Тарихда ёзилган шеър

БЕНАМОЗ Беш ёш эдим, ўқимоқчи бўлдим намоз, Сура ёдлаш масаласи қийнарди бироз. Шундай қилиб ўтди қишу, ўтди баҳор, ёз. Менга эрта экан, дея бўлдим бенамоз. **** Кунлар ўтди, қаршиладим ўнта баҳорни, Эртаю кеч чўмилдик зериктирмай анҳорни. Жойнамозни четга суриб тутдим дуторни, Ўйин билан ўтди куним, бўлдим бенамоз. **** Келиб қолди йигирма ёш бўлиб меҳмон, Иймон эмас қалбда севги бўлди султон, Ёр васлига етай, дея сарсон саргардон, Ишқ ўтида куйиб-ёниб, бўлдим бенамоз. **** Қирқ ёшимни қарши олдим тўкиб савлат, Елиб- учдим тўплай дея молу давлат. Масжидга юр деса, дедим йўқдир фурсат, Бу дунёни дардида бўлдим бенамоз. **** Олтмиш баҳор ўтди, олтмиш кун мисол, Кеч англадим, азиз умрим бўлибди увол. Ибодатга турай десам йўқдир мажол, Ўз жонимга жабр айлаб бўлдим бенамоз. **** Саксонимда дард тўшакга қўйди жойлаб, Қўл оёғим қимирламас йиллаб, ойлаб, Ҳайҳот, ўлим фариштаси турар пойлаб, Кетар бўлдим бу дунёдан бўлиб бенамоз.. **** Бугун ҳасратдаман, изтиробдаман, Қабримда на бўй бор, на бордир эни. Ягона ўтинчим сўрайман Сендан Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени! Умримни совурдим ел-шамолларга, Берилдим сафсата, хом хаёлларга, Бугун юзим тутдим минг заволларга, Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени! **** Кўзимни яратдинг, лекин кўрмадим, Ҳақ йўлни эшитиб, унда юрмадим, Умрим бўйи ухлаб, асло турмадим, Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени! **** Бугун ҳаётимнинг зиёси сўнмиш, Қоп-қора қарғалар қабримга қўнмиш, Танимни юлажак тиконлар унмиш, Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени! **** Тақвони эгнимга қилайин либос, Барча гуноҳлардан бўлайин халос, Ягона ўтинчим – Сендан, илтимос, Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени! **** Не йўқотар эдим, қилсам ибодат, Наҳотки, шунчалар босибди ғафлат, Алам билан сўрай фақат ва фақат, Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени! **** Танимни бир кўринг – қоп-қора кўмир, Баданим нимталар қизиган темир, Оҳ, афсус, берилмас қайтатдан умр, Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени! **** Аллоҳим, изн бер, қабримни ўяй, Иймон лаззатини қалбимда туяй, Бир бора бошимни саждага қўяй, Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!!! 13.06.2018й. ёзилди.
О чем вы мечтаете? Каким вы видите себя через год, два... десять лет?
Опишите свою жизнь сейчас. Напишите, к чему стремитесь, перечислите свои планы на будущее. Фантазируйте!



Вы можете заказать (помимо email) доставку почтой настоящего бумажного письма. Письмо придёт в аккуратном почтовом конверте через год, пять или десятки лет, когда Вы о нём уже забудете.

Сделайте приятный сюрприз сами себе или своим друзьям!
Он уже у Вашей двери!
Наш сайт поможет переправить Вас одновременно и в прошлое, и в будущее через настоящее.

Загадайте свое желание, напишите его, отправьте в будущее и убедитесь через месяц (год или десятилетия), что желания исполняются!

  Приложение vkontakte
  Наша группа